Жаҳон | 22:00 / 30.12.2019
4646
1 дақиқада ўқилади

Эфиопиядаги автоҳалокат 27 кишининг умрига зомин бўлди

Фото: Twitter /fanatelevision

Эфиопиянинг марказий қисмида иккита автобуснинг пешонама-пешона тўқнашиши оқибатида 27 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эфиопия ахборот агентлиги хабар берди.  

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси 29 декабрда Шарқий Шева туманида юз берган. Барча ҳалок бўлганлар 14 йўловчига мўлжалланган бир микроавтобусда кетаётган бўлганлар. Полициянинг маълум қилишича, 25 киши воқеа жойида, яна 2 киши шифохонада жон берган. 

Эфиопия шахсий автотранспорт сони бўйича дунёдаги энг паст кўрсаткичларга эга. Бироқ бу ҳолат мамлакатни кўплаб йўл-транспорт ҳодисаларидан сақламайди. Аксарият автоҳалокатлар йўлларнинг ёмонлиги ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик сабабли юз беради. Таъкидланишича, жорий йилда мамлакат йўлларида 5 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган. 

Фото: Twitter /fanatelevision
Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид