Иқтисодиёт | 14:00 / 31.12.2019
30635
1 дақиқада ўқилади

1 февралдан жарималар, йиғимлар ва давлат божлари ошмайди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 декабрь куни  «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини имзолади.

Ҳужжатга кўра, 2020 йилнинг 1 февралидан базавий ҳисоблаш (223 000 сўм) ўзгаришсиз қолди.

Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда «энг кам иш ҳақи» ўрнига «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори» киритилди.

Базавий ҳисоблаш қуйидагиларни аниқлаш учун қўлланади:
- солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун тўловлар миқдорини;
- тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент (лицензия) тўловлари ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар миқдорини.

Қайд этиш керакки, бунга қадар маъмурий жарималар ва бошқа тўловлар энг кам иш ҳақи миқдорига боғлаб қўйилганди ва иш ҳақи ошиши билан тўлаланади жарималар миқдори ҳам ошар эди.

Бироз аввалроқ, президент қарори билан бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимлари иш ҳақлари, пенсия, стипендия, нафақа ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамлар миқдори 1,07 бараварга оширилиши хабар қилинганди. 

Мавзуга оид