Спорт | 10:20 / 31.12.2019
19161
1 дақиқада ўқилади

2020 йилда Суперлигада нечта клуб бўлиши маълум қилинди

Янги 2020 йилда Суперлигадаги жамоалар сони ўзгармайди. Бу ҳақда ПФЛ вакили Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида маълум қилди.

«Энг кўп берилаётган саволга жавоб: 2020 йил Суперлигада 14 клуб иштирок этади» - дея ёзилади манбада. 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилги мавсум бошига қадар ЎФА ва ПФЛ клублар сони ошмаслигини қатъи таъкидлаб келган бўлса-да, Суперлига бошланиши арафасида 25 февраль куни иштирокчилар сонини 12тадан 14тага оширилганлигини эълон қилганди.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид