Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Украина газ транзити бўйича шартнома имзолади
Россия ва Украина 5 кунлик музокаралардан сўнг Россия газининг 1 январдан Украина орқали транзитини таъминловчи ҳужжатлар пакетини имзолади. Бу ҳақда “Газпром” раҳбари Алексей Миллер маълум қилди.
“Бугунги кундан бошлаб ушбу ҳужжатлар юридик кучга эга бўлади ва 2019 йил 31 декабрдан кейин Россия газининг Украина орқали транзитини таъминлайди”, деб айтган Миллер.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, шартнома 5 йиллик муддатга имзоланган. Киев бу муддат ичида Россия гази транзитидан 7 млрд доллардан кўпроқ пул олишни мўлжалламоқда.
Унинг таъкидлашича, ҳужжатда биринчи йили 65 млрд кубметр, қолган 4 йилда 40 млрд кубметрдан газ ўтказилиши кўзда тутилган.
Аввалроқ икки давлат газ соҳасида ҳамкорлик ҳақидаги баённомани имзолаганди. Унга кўра, “Газпром” Украинага 2,9 млрд доллар тўлаб берган.
Мавзуга оид
16:23
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
16:47 / 10.06.2026