Жаҳон | 15:05 / 01.01.2020
6026
1 дақиқада ўқилади

Мексикадаги қамоқхонада тўполон вақтида 16 киши ҳалок бўлди

Фото: EPA/UPG

Мексиканинг Сакатекас штатидаги Мэнли ахлоқ-тузатиш марказида маҳбуслар ўртасида чиққан тўполон вақтида 16 киши ҳалок бўлди ва яна 5 киши жароҳатланди. Бу ҳақда штат хавфсизлик идоралари маълум қилди.

“Маҳбусларни тинчлатиш учун 17 соатга яқин вақт талаб этилган. Воқеа жойида 15 киши ҳалок бўлган, 6 киши шифохонага етказилган, улардан кейинроқ бир киши жон берган”, деб айтилган баёнотда.

Тўқнашувдан сўнг воқеа жойидан 4та ўқотар ва совуқ қурол топилган. Таъкидланишича, ахлоқ-тузатиш маркази бир хафта олдин кўрикдан ўтказилган бўлиб, унинг давомида турли тақиқланган буюмлар олиб қўйилган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид