13:10 / 02.01.2020
0
6883

Airbus 9 йил ичида илк бор Boeing’ни ортда қолдирди

Фото: Reuters

Airbus авиасозлик компанияси етказиб берилган самолётлар сони бўйича асосий рақобатчиси - АҚШнинг Boeing компаниясини ортда қолдириб, бу борада 1-ўринга чиқиб олди. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. Европа компанияси 2019 йилда мижозларга 863 та самолёт етказиб бергач, 2011 йилдан бери илк бор дунёнинг энг йирик авиасозлик компаниясига айланди.       

Таъкидланишича, Airbus дастлаб 2019 йилда 860 та самолёт етказиб беришни режалаштирган. Етказмалар ҳажми 2018 йилга (800 та самолёт) нисбатан 7,9 фоизга ўсган.  

Бироқ компанияда расман эълон қилинишидан олдин ҳали текширилиши керак бўлган ушбу рақамларга изоҳ беришдан бош тортилган. 

Boeing’нинг бу борадаги кўрсаткичлари анча паст бўлиб, компания 2019 йил январидан ноябригача 345 та самолёт етказиб берган. Икки компания кўрсаткичлари ўртасидаги бундай тафовут Boeing 737 Max самолётлари билан боғлиқ инқироз сабабли кузатилган.

 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top