02:58 / 02.01.2020
0
10581

«Арсенал» «МЮ»ни мағлуб этди

Фото: Reuters

Англия Премьер-лигасининг 21-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Арсенал» ўз уйида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Лондонликлар икки голни ҳам биринчи бўлимда уришди. 8-дақиқада Николя рақиб жарима майдонига ўзига келиб тушган тўпни осонлик билан дарвоза тўрига жойлади. «Арсенал» бўлим охирида яна бир гол урди, 42-дақиқада бурчак тўпидан кейин Ляказетт берган зарбани «Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид де Хеа қайтарди, аммо қайтган тўпга Сократис Папастатопулос яқин масофадан туриб кучли зарба йўллади.

Бу «Арсенал»нинг Лондондаги ўйингоҳда 2019 йил октябридан буён қўлга киритган илк ғалабаси бўлди. Жамоа очколари сонини 27тага етказди ва турнир жадвалида 12-ўриндан 10-ўринга кўтарилди. «Манчестер Юнайтед» 31 очкоси билан 5-ўринни сақлаб қолди.

АПЛ, 21-тур
Арсенал – Манчестер Юнайтед 2:0
Голлар:
Пепе - 8, Сократис - 42
1 январь, «Эмирейтс»
Арсенал: Лено, Колашинац (Сака, 69), Луиз, Сократис, Мэйтленд-Найлз, Озил, Жака, Торрейра, Пепе (Нелсон, 62), Ляказетт (Гендузи, 82), Обамеянг. 
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Линделёф, Ван-Биссака, Шоу, Магуайр, Матич (Мата, 81), Жеймс (Гринвуд, 58), Фред, Лингард (Перейра, 58), Марсьяль, Рэшфорд.
Огоҳлантиришлар: Колашинац (3), Сака (82).

Турнинг қолган ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

21 турдан кейин турнир жадвалидаги ҳолат:

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top