18:43 / 03.01.2020
0
17220

«Насаф» сардори «Пахтакор»га ўтди

Фото: FC Pakhtakor

Қаршининг «Насаф» клуби марказий ҳимоячиси Умар Эшмуродов «Пахтакор» аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

«Фаолияти давомида «Шўртан» ва «Насаф» жамоалари сафида юқори лига ўйинларида 152 бор майдонга тушган ҳимоячи 4 гол муаллифига айланган. Эшмуродов ўтган мавсум барча учрашувларда иштирок этган. 

Умар Эшмуродов эркин агент сифатида «Пахтакор» билан икки йиллик шартномага имзо чекди. Умид қиламизки, Эшмуродовнинг жамоамиздаги фаолияти муваффақиятли келади. «Шерлар» сафига хуш келибсан, Умар!» - дея ёзади «Пахтакор» клуби расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Умар Эшмуродов 2019 йилги Суперлига баҳсларида «Насаф» сафида 26 ўйинда майдонга тушган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top