Спорт | 21:40 / 05.01.2020
43853
6 дақиқада ўқилади

56 млрд долларлик ўйин: 2019 йилнинг энг қиммат спорт империялари

Кейинги ўн йилда спорт оламининг энг қиммат брендлари ўз фаолият доираларини кенгайтирди: медиа ва кўчмас мулкка пул тикди, спорт жамоалари ва стадионларни сотиб олди. Жаҳондаги энг йирик спорт империялари активларининг умумий қимати 56 млрд долларни ташкил этди.

Стэн Кроенке

Америкалик бизнесмен Стэн Кроенке жаҳондаги энг қиммат спорт империяси соҳиби деб топилди. Унга қарашли Kroenke Sports & Entertainment компанияси активлари 8,4 млрд доллар деб баҳоланмоқда. Кронке спорт империяси бунёд этишни 2000 йилда бошлаган. У 400 млн долларга МХЛнинг «Колорадо Эвеланш» хоккей клуби, МБАнинг «Денвер Наггетс» баскетбол клуби ва Pepsi Center аренасини сотиб олди. 2010 йилга келиб у «Сент-Луис Рэмс» (ҳозирда «Лос-Анжелес Рэмс») америкача футбол жамоасининг миноритар акциядорига айланди ва МФЛ клубининг қолган 60 фоиз акциясини ҳам сотиб олишга қарор қилди. Forbes ҳисоб-китобига кўра, ҳозирда учала клубнинг нархи 5,7 млрд доллар атрофида.

Кронке 2007 йилда компаниясининг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашга қарор қилди ва Лондонннинг «Арсенал» клуби акцияларини сотиб олди. У ўтган йили клубнинг 2,3 млрд долларлик акциялари назорат пакетини сотиб олди. МЛСдаги «Колорадо Рэпидз» футбол клуби, лакросс миллий лигасидаги «Колорадо Маммот» клуби, Altitude Sports & Entertainment спорт телеканали ҳамда «Лос-Анжелес Гладиаторс» ва «Лос-Анжелес Герильяс» киберспорт жамоалари ҳам унинг Kroenke Sports & Entertainment компаниясига қарашли.

Аммо Кронке бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Унинг компанияси келаси йили SoFi Stadium стадионини очади. Келгуси ўн йил давомида стадионда МФЛ финали, талабалар ўртасида америкача футбол бўйича АҚШ чемпионати плей-офф финали ва 2028 йилги ёзги олимпиада ўйинлари ўтказилади.

Жерри Жонсга қарашли спорт империяси рейтингда иккинчи ўринга жойлашди. Унинг барча активлари қиймати 6,9 млрд доллар деб баҳоланади. Жонс 1989 йилда 150 млн долларга МФЛнинг «Даллас Ковбойз» клубини ва Texas Stadium стадионидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олди. Ҳозирда бу жамоа дунёдаги энг қиммат клуб ҳисобланади, унинг қиймати 5,5 млрд доллар деб баҳоланмоқда. Жонсга шунингдек, спорт стадионларига хизмат кўрсатишга ихтисослашган Legends Hospitality компанияси акцияларининг учдан бир қисми ҳам тегишли. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бизнесмен Техасдаги Фриско шаҳрида The Star спорт марказини қурди. Complexity Gaming киберспорт жамоасининг йирик акциялар пакети ҳам у ва унинг бизнес-ҳамкори Жон Гоффга тегишли.

Fenway Sports Group компаниясини ҳам йирик спорт империяси деб аташ мумкин. Унинг барча активлари қиймати 6,6 млрд долларга тенг. «Бостон Ред Сокс» бейсбол клуби, Англиянинг «Ливерпуль» клуби, «Рауш-Фенвей Рейсинг» NASCAR пойга жамоаси, кабель телеканали ва спорт маркетинг агентлиги ҳам унга тегишли.

Қуйида эса энг йирик спорт империялари тўғрисидаги батафсил маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Kroenke Sports & Entertainment

Фото: EPA / TASS

Активлари қиймати: $8,4 млрд

Активлари: «Лос-Анжелес Рэмс» (МФЛ), «Арсенал» (АПЛ), «Денвер Наггетс» (МБА), «Колорадо Эвеланш» (МХЛ), «Колорадо Рэпидз» (МЛС), «Колорадо Маммот» (лакросс миллий лигаси), Altitude Sports&Entertainment спорт телеканали, «Лос-Анжелес Гладиаторс» ва «Лос-Анжелес Герильяс» киберспорт жамоалари

Жерри Жонс

Фото: Cary Edmondson / Reuters

Активлари қиймати: $6,9 млрд

Активлари: «Даллас Каубойз» (МФЛ), The Star спорт маркази, Complexity Gaming киберспорт ташкилоти, Legends Hospitality компанияси (50 фоиздан камроқ акция)

Fenway Sports Group

Фото: Kai Pfaffenbach / Reuters

Активлари қиймати: $6,6 млрд

Активлари: «Бостон Ред Сокс» (Бейсбол асосий лигаси), «Ливерпуль» (АПЛ), «Рауш-Фенвей Рейсинг» (NASCAR), Fenway Sports Management спорт маркетинг агентлиги

Yankee Global Enterprises

Фото: Ron Galella Collection via Getty Images

Активлари қиймати: $6,1 млрд

Активлари: «Нью-Йорк Янкиз» (Бейсбол асосий лигаси), Legends Hospitality компанияси (50 фоиздан камроқ акция), YES Network кабель телеканаллари тармоғи (50 фоиздан камроқ акция), «Нью-Йорк Сити» (МЛС; 50 фоиздан камроқ акция)

Madison Square Garden Company

Фото: Adam Hunger / Reuters

Активлари қиймати: $5,9 млрд

Активлари: «Нью-Йорк Никс» (МБА), «Нью-Йорк Рейнжерс» (МХЛ)

Глейзер оиласи

Активлари қиймати: $5,2 млрд

Активлари: «Манчестер Юнайтед» (АПЛ), «Тампа-Бэй Бакканирс» (МФЛ)

City Football Group

Фото: Carl Recine / Reuters

Активлари қиймати: $4,8 млрд

Активлари: «Манчестер Сити» (АПЛ), «Нью-Йорк Сити» (МЛС), «Мельбурн Сити» (АФЛ)

Крафт оиласи

Фото: Elise Amendola / AP / TASS

Активлари қиймати: $4,5 млрд

Активлари: «Нью-Ингленд Пэтриотс» (МФЛ), «Нью-Инглэнд Революшн» (МЛС), Kraft Analytics Group технологик компанияси, Ultimate Fighting Championship аралаш жанг санъатлари ташкилоти (50 фоиздан камроқ акция)

Maple Leaf Sports & Entertainment

Фото: Nick Turchiaro / Reuters

Активлари қиймати: $3,6 млрд

Активлари: «Торонто Рэпторс» (МБА), «Торонто Мейпл Лифс» (МХЛ), «Торонто» (МЛС), «Торонто Аргонавтс» (КФЛ)

Бенсон оиласи

Активлар қиймати: $3,5 млрд

Активлари: «Нью-Орлеан Сэйнтс» (МФЛ), «Нью-Орлеан Пеликанс» (МБА)

Мавзуга оид