Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бу ҳарбий жиноят бўлади» — Теҳрон Трампнинг таҳдидига жавоб қайтарди
Эрон Ташқи ишлар вазири Жавод Зариф агар АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон маданий меросига қилинган таҳдиди ҳақиқатга айланса, бу ҳарбий жиноят бўлишини таъкидлади.
«Маданий объектларга ҳужум қилиш - бу ҳарбий жиноятдир», дея ёзган у ўз твиттерида.
-Having committed grave breaches of int'l law in Friday's cowardly assassinations, @realdonaldtrump threatens to commit again new breaches of JUS COGENS;
— Javad Zarif (@JZarif) January 5, 2020
-Targeting cultural sites is a WAR CRIME;
-Whether kicking or screaming, end of US malign presence in West Asia has begun.
Унинг сўзларига кўра, «ҳарчанд қичқиришмасин, АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги куни битмоқда».
Эрон ТИВ Трампнинг таҳдиди АҚШнинг Теҳрондаги манфаатларини ифодаловчи Швейцариядаги вакилини чақиртирган ва шикоят нотаси берган.
«Эрон Ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Аббос Аракчи халқаро ҳуқуқ ва нормаларни бузувчи таҳдид юзасидан ҳал қилувчи протест билдирди», — дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, Эрон ТИВ Теҳрон мамлакат хавфсизлиги учун ҳар қандай чорага тайёрлигини билдирган.
Бундан аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Теҳрон америкаликларга ёки Қўшма Штатлар объектларига ҳужум қилса, Эрондаги 52 та объектга зарба берилиши ҳақида огоҳлантирганди.
3 январь куни Эроннинг ташқи сиёсатдаги бош стратеги бўлган генерал Қосим Сулаймоний Бағдоддаги халқаро аэропорт яқинида америкалик ҳарбийларнинг ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаий генералнинг ўлими учун қаттиқ қасос олинишини маълум қилган.
Мавзуга оид
21:50
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
20:05
Кўринмас фронт: Исроил ва Эроннинг кибер уруши
09:59
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:13 / 09.06.2026