Light | 09:00 / 05.01.2020
47798
1 дақиқада ўқилади

Юқори қон босимини тушириш учун энг яхши шарбат маълум қилинди 

Фото: Flickr

Хельсинки университети олимлари брусника шарбатини гипертоникларда юқори қон босимини тушириш учун энг яхши ичимлик деб аташди. Бу ҳақда MedicalXpress нашри ёзди.
 
Мутахассислар буни билиш мақсадида юқори қон босими – гипертензияга эга тажриба каламушларида тадқиқот ўтказишди.
 
Каламушларга клюква, қора смородина ва брусника шарбатлари берилган. Ушбу резаворларда юрак-томир хавфини камайтирувчи ва юракка ижобий таъсир кўрсатувчи полифеноллар мавжуд.
 
Тадқиқотда брусника шарбати қон босимини энг яхши тушириши ва унинг ёш билан боғлиқ ошишига қаршилик кўрсатиши ўрнатилган.
 
Таъкидланишича, брусника шрбати каламушларда аорта томиридаги яллиғланиш билан боғлиқ генлар экспрессияси олдини олган.

Мавзуга оид