Жаҳон | 13:16 / 09.03.2021
23482
1 дақиқада ўқилади

Қон босимини дориларсиз туширишнинг асосий усуллари маълум қилинди  

Фото: Fotolia / Rido

Туркиялик шифокорлар қон босимини дориларсиз туширишнинг асосий усулларини санаб ўтишди

Мутахассислар бунинг учун биринчи навбатда овқатланишдаги одатларни қайта кўриб чиқишни тавсия қилишмоқда, жумладан, туз истеъмолини камайтириш, рационга оқсилга бой таомларни ҳамда калийга бой маҳсулотларни қўшиш, аччиқ шоколад истеъмол қилиш лозим.

Кейинги навбатда ичимликлар истеъмолига эътибор қаратиш лозим: қон босимини меъёрга келтириш учун кофеин сақловчи ичимликлардан воз кечиб, уларни кўк чой ёки гибискус (Хитой атиргули) негизидаги ўтли чойлар билан алмаштириш лозим.

Бундан ташқари, шифокорлар турмуш тарзининг қолган жиҳатларига эътибор қаратишни ва стресс ҳолатларидан қочишни тавсия қилишмоқда. Чунки стресс ортида юрак қисқаришлари сонини оширувчи ва қон томирларини торайтирувчи гормонлар ишлаб чиқарилади.

Шунингдек, жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш, ҳаттоки пиёда юриш ҳам қон босимини туширувчи дорилар каби самарали ҳисобланади. 

Мавзуга оид