Жаҳон | 18:24 / 06.01.2020
12775
2 дақиқада ўқилади

НАТО давлатлари бош штаб қўмондонлари Ироқдаги вазиятни муҳокама қилади

Фото: REUTERS/Francois Lenoir

Брюсселда 14 январь куни НАТО давлатлари бош штаб қўмондонлари Ироқдаги вазиятни ҳамда АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви мавзусини муҳокама қилади. Бу ҳақда ТАСС ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, асосий эътибор НАТОнинг Ироқдаги ҳарбийларни тайёрлаш миссиясининг келгусидаги фаолиятига қаратилади.

НАТО томонидан эълон қилинган ҳарбий қўмита расмий дастурида Ироқдаги вазият тилга олинмаган. Дастурдан Россияни Европа ҳудудида тўхтатиб туриш, НАТОнинг Афғонистон ва Косоводаги ҳарбий операцияларини муҳокама қилиш масалалари ўрин олган. 

4 январь куни НАТО Эрон генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлимидан кейин Ироқдаги куч ишлатиш тузилмалари вакилларини ўқитишни тўхтатди. 

НАТОнинг Ироқдаги миссияси Бағдоднинг илтимосига биноан мамлакат куч ишлатиш тузилмалари вакилларининг тайёргарлиги билан шуғулланади.

5 январь куни Ироқ парламенти ИШИДга қарши кураш учун халқаро коалиция билан тузилган келишувни бекор қилиб, мамлакатдан хорижлик ҳарбийларни олиб чиқиб кетиш учун овоз берди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид