Ўзбекистон | 14:56 / 06.01.2020
14292
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда 39 мингдан ортиқ яширин иш ўринлари мавжуд — Зойир Мирзаев

Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев вилоят фаоллари, журналист ва блогерлар иштирокида брифинг ўтказди. Брифингда 2019 йил якунлари ва 2020 йилги вазифалар хусусида маълумот берди.

Kun.uz мухбири хабар беришича, тадбирда вилоят бюджетининг 2020 йилги даромадлар прогнози 4 830,6 миллиард сўм, маҳаллий бюджет даромадлари 2 935,7 миллиард сўмни ва харажатлари 3693,78 миллиард сўмни ташкил этиши таъкидланган.

Вилоят ҳокими буни қоплаш учун ишлаб чиқилган режалар ҳақда тўхталаркан, 2000дан зиёд тадбиркорлик субъектлари фаолиятини уларга кўмак бериш орқали тиклаш, 7500тасини янгидан ташкил этиш режалаштирилганини маълум қилди. Шунингдек, Қашқадарёдаги 39 мингдан зиёд яширин иш ўринларини легаллаштириш лозимлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда айтилишича, бугунги кунда меҳнатга лаёқатли 1 миллион 349 минг нафар аҳолининг 9,2 фоизи ишсизлигича қолмоқда.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид