Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дилёр Ҳакимов Ўзбекистоннинг НАТО ҳузуридаги миссияси раҳбари бўлди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
2020 йилнинг 9 январь куни Брюссел шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг НАТО ҳузуридаги миссияси раҳбари, элчи Дилёр Ҳакимов альянс бош котиби Йенс Столтенбергга ишонч ёрлиқларини топширди.
ТИВ хабарига кўра, маросимдан кейин бўлиб ўтган суҳбатда ташкилот раҳбари президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган Ўзбекистоннинг улкан салоҳиятини тўлақонли очиш имкони берувчи ва мамлакатни тарихий ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқувчи туб ислоҳот ва ўзгаришларга юқори баҳо берди.
Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг, жумладан ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳам муҳокама қилинди.
Йенс Столтенберг Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг ривожланаётганини алоҳида таъкидлади ва Ўзбекистоннинг Афғонистондаги можарони бартараф этиш масалаларидаги ролини қўллаб-қувватлади.
Дилёр Ҳакимов Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги (Бельгия, Нидерландия ва Люксембург) элчиси ва Ўзбекистоннинг Европа иттифоқидаги миссияси раҳбари ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:58 / 10.02.2026
Европа давлатлари НАТО бошқарувида кўпроқ рол ўйнашга келишиб олди
10:30 / 07.02.2026
Германияда Россиянинг НАТО ҳудудига бостириб кириши сценарийcи моделлаштирилди
21:43 / 03.02.2026
Украина Европа ва АҚШ билан келажакда Россияга ҳарбий жавоб чораларини келишиб олди
10:06 / 27.01.2026