Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди
2020 йилнинг 6 январь куни соат 20:30ларда Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, Ёзёвон туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган М.А. турмуш ўртоғига тегишли “Нексия” автомобилини бошқараётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан маст ҳолда кесиб ўтаётган пиёда Фарғона шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган Ч.И.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда Ч.И тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳушёрлик ва интизомни ёқтиради, буни ҳар доим ёдда сақланг”, - дейилади ЙҲХББ маълумотида.
Мавзуга оид
15:55
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
14:02 / 09.06.2026