Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон элчиси ЕХҲТ Иқтисодий-экологик қўмитаси раиси этиб тайинланди
2020 йилнинг 9 январь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси Албания томонидан Ўзбекистоннинг ЕХҲТ ҳузуридаги доимий вакили, элчи Шерзод Асадовни ЕХҲТ доимий кенгаши Иқтисодий-экологик қўмитасининг жорий йилдаги раиси этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Иқтисодий-экологик қўмита ЕХҲТ ҳудудидаги иқтисодиёт ва экология соҳаларидаги ҳамкорлик ва хавфсизлик билан боғлик кенг кўламли масалаларни, жумладан коррупцияга қарши курашиш проблематикаси, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги, транспорт ва логистика, миграция, ахборот-коммуникация ва «яшил» технологияларни ривожлантиришни назорат қилади.
Хавфсизлик масалалари бўйича қўмита раиси этиб Буюк Британиянинг ЕХҲТ ҳузуридаги доимий вакили, элчи Нил Буш, Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитанинг раиси этиб эса Чехиянинг ташкилот ҳузуридаги доимий вакили, элчи Иво Шрамек тайинланди.
Мавзуга оид
16:52 / 10.06.2026
Шерзод Асадов Москвада Сергей Кириенко ва Дмитрий Песков билан учрашди
10:24 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлу билан учрашди
19:26 / 21.05.2026
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ билан кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
10:23 / 16.01.2026