Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозини 5,7 фоизгача оширди
2020 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 5,7 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда «Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари» ҳисоботида айтилган.
2019 йил июнь ойида Жаҳон банки 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 5,5 фоизни ташкил этишини прогноз қилганди.
Банк мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти июнь ойидаги 5,3 фоизлик прогнозга нисбатан 5,5 фоизга ўсди.
Шу билан бирга, Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини 6 фоиз даражасида сақлаб қолди. 2022 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти, банк таҳлилчиларининг тахминларига кўра, 6 фоизга ўсади.
Мавзуга оид
10:35 / 10.07.2026
Жаҳон банки Ўзбекистон учун энг истиқболли уч соҳани санади
21:16 / 29.06.2026
Жаҳон банки билан узоқ муддатли Мамлакат дастури ишлаб чиқилади
11:46 / 19.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
10:31 / 05.06.2026