Жаҳон | 08:53 / 14.01.2020
26435
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик ҳарбий ҳайдовчилар қандай машқ қиладилар (видео)

Фото: Видеодан кадр

Интернетда Хитой армияси ҳайдовчиларининг машғулотлари видеоси пайдо бўлди.

Ҳайдовчилар асосий манёврлардан ташқари, дрифт асослари, орқа билан юриш санъати ва катта тезликда машинани параллел парковка қилиш, турли тўсиқларни енгиб ўтишни ўрганадилар.

Ҳарбий ҳайдовчиларнинг машқлари махсус полигонда ўтказилади. Видеода кўрсатилган ҳарбийлар Тибетда хизмат ўтайдилар, шу сабабли уларга бошидан юқори талаблар қўйилади. Машқлар Dongfeng ҳарбий юк машиналари ва Beijing BJ2020 русумли йўлтанламасларда амалга оширилади.

Ҳайдовчилар “полицияча бурилиш”, орқа билан параллел парковка қилиш, соатига 60 км тезликда бошқарилувчи сирпаниш, S-симон йўналиш бўйича орқа билан юришга ўргатиладилар. Бундан ташқари, ҳайдовчилар орқа билан юриб, осиб қўйилган пуфакни ўткир арматура билан ёришлари керак бўлади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид