Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда амалдор ўзбекистонлик фуқарони ҳақорат қилгани учун жазоланди
Иллюстратив фото
Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербургдаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Александр Шишловга Виборг тумани давлат ва муниципал хизматлар кўрсатиш маркази ходимаси устидан шикоят билан мурожаат қилди.
У бошқа миллатга мансублиги сабабли ўзига хизмат кўрсатишдан бош тортган давлат ва муниципал хизматлар кўрсатиш маркази ходимасининг нолойиқ хатти-ҳаракатлари ҳақида хабар берди, деб ёзмоқда Abnews.
«Инспектор С. бепарволик қилиб, аризани ўйлаб топилган сабабга кўра рўйхатдан ўтказишдан бош тортди ва қўполлик билан паспортим ҳамда ҳужжатларимни менга отиб юборди», - дейилади омбудсменга мурожаатда.
Ўзбекистон фуқаросининг қўшимча қилишича, бошқа инспекторни кутишга мажбур бўлган ва у қоғозлар тўғри тўлдирилганини текширгандан сўнг ўз ишини бажарган.
Александр Шишлов мурожаатда кўрсатилган маълумотларни текшириш ташаббуси билан чиқди. Санкт-Петербургдаги инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакилнинг сайтидаги хабарда айтилишича, текширувдан сўнг давлат ва муниципал хизматлар кўрсатиш маркази ходимасининг номақбул хатти-ҳаракати тасдиқланган, у интизомий жавобгарликка тортилган.
Келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун марказ раҳбарияти ходимларга муомала маданияти ва меъёрларига риоя қилиш зарурлигини эслатиб ўтди, шунингдек, инсон қадр-қимматига ҳурматсизлик қилиш мумкин эмаслигига урғу берди.
Мавзуга оид
21:28 / 22.12.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунланди
17:48 / 22.12.2025
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
18:29 / 21.12.2025
Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига келди
18:14 / 21.12.2025