Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда Ўзбекистон байроғини силкитган мигрантларга маъмурий жазо қўлланди
Санкт-Петербургда ички ишлар бошқармаси ходимлари Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 14 фуқаросига нисбатан маъмурий қоидабузарликлар содир этиш бўйича баённомани тузишни ниҳоялашди.
Fontanka нашрининг маълумотларига кўра, барча 14 киши Янги йил кечаси Дворцовий майдонидаги байрам тантаналарида иштирок этишган.
Таъкидланишича, ички ишлар вазирлиги майдондаги одамларнинг ўзини тутишини онлайн тасвирга олган. “Кузатув камераларига ўз таниши елкасида ўтириб Ўзбекистон байроғини намойиш қилганлар ҳам тушиб қолган”, дейилган хабарда.
Шундан кейин ички ишлар бош бошқармаси экстремизмга қарши курашиш бошқармаси - “Э” марказига ушбу одамларга эътибор қаратишни тавсия қилган.
Текширувлардан кейин 14 кишининг барчасида бирор қоидабузарлик борлиги аниқланган. Уларнинг баъзилари миграция ҳисобига туришда ёлғон маълумотлар тақдим қилган бўлса, бошқаларида Россия ҳудудига киришдаги қоидабузарликлар аниқланган.
Натижада 14 кишидан 3 нафарига нисбатан Россия ҳудудидан мажбурий чиқариб юбориш, бир кишига мустақил чиқиш ҳукми чиқарилган, қолганларнинг Россия ҳудудида қолиши муддати қисқартирилган ёки миграция масалалари бошқармасига уларга Россия ҳудудига қайта киришни тақиқлаш бўйича ҳужжатлар топширилган.
Мавзуга оид
21:28 / 22.12.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунланди
17:48 / 22.12.2025
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
21:42 / 21.12.2025
Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида туғилган
18:29 / 21.12.2025