Жаҳон | 17:40 / 16.01.2020
9888
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон Тожикистон билан чегара масалаларини тезроқ ҳал этмоқчи

Фото: AF

Қирғизистон Тожикистон билан чегара масалаларини тезроқ ҳал этишни кўзда тутмоқда, деди мамлакат бош вазири ўринбосари Жениш Разаков.

Боткен шаҳрида пайшанба куни Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси, давлат чегара хизмати, ички ишлар вазирлиги, бош прокуратура ва ва маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилган.

Разаковнинг сўзларига кўра, давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларининг ечилиши ҳукуматнинг доимий назорати остида турибди.

"Чегара олди участкаларида содир бўлаётган воқеалар музокаралар жараёнини қийинлаштирмоқда", - деди у.

Декабрь ойи ўрталарида Тожикистон-Қирғизистон чегарасида содир бўлган низо оқибатида беш киши жароҳатланганди. 

Қирғизистон чегара хизматининг маълумотига кўра, Тожикистон билан чегарадош Боткен туманининг Кўктош қишлоғида 200 нафар киши иштирокида низо юз берган, чегарадош қишлоқлар аҳолиси бир-бирларини тошбўрон қилган.

Мавзуга оид