Жаҳон | 10:10 / 17.01.2020
24871
2 дақиқада ўқилади

Хитой аҳолиси 1,4 млрд кишидан ошди

Фото: Getty Images

Хитойнинг аҳолиси унинг маъмурий ҳудудлари ҳисобланган Ҳонгконг, Макао ва Тайванни ҳисобламаганда 2019 йил охирида 4,67 млн кишига кўпайиб, умумий ҳисобда 1,4 млрд 400 млн 50 минг кишига етди. Бу ҳақда Хитой давлат статистика бюроси хабар берди. 

Таъкидланишича, 2018 йилда Хитой аҳолиси 5,3 млнга кўпайган. 

Хитойда 2019 йилда 14,65 млн киши туғилган, туғилиш коэффициенти минг кишига 10,48 кишини ташкил қилган. Шу давр ичида 9,98 млн киши вафот этган, бу борадаги коэффициент эса минг кишига 7,14 ни ташкил қилган. 

Хитойда эркаклар 715,27 млн кишини, аёллар эса 684,78 млн кишини ташкил қилмоқда.

16 ёшдан 59 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 896,4 млн кишини, яъни умумий аҳолининг 64 фоизини ташкил қилган. 

2018 йил охирида Хитойда 60 ёшдан ошганлар сони 253,88 млн кишини ёки умумий аҳолининг 18,1 фоизини ташкил қилган. 

Шаҳарлар аҳолиси бир йил ичида 17,06 млн кишига кўпайиб, 848,43 млнга етган. Қишлоқлар аҳолиси эса 12,39 млн кишига камайиб, 551,62 млн кишини ташкил қилмоқда.  

Мавзуга оид