Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда пластик пакетлар ва найчалардан фойдаланиш тақиқланади
Хитой ҳукумати бир марта фойдаланиладиган пластикни тақиқлаш бўйича режасини тақдим этди, деб ёзмоқда "Би-би-си".
Хабар қилинишича, 2020 йил охирига келиб мамлакатдаги йирик шаҳарларда, 2022 йилда эса барча шаҳар ва аҳоли масканларида пластик пакетлардан фойдаланиш тақиқланади. 2025 йилда ушбу тақиқ бутун мамлакат ҳудудида кучга киради.
Хитойдаги жамоат овқатланиш муассасаларида 2020 йил охиригача бир марта фойдаланиладиган найчалар қолмайди. Бундан ташқари, барча ресторанлар бир марталик пластик буюмлардан фойдаланишни 30 фоизга камайтириши лозим.
Меҳмонхоналар 2025 йилга келиб меҳмонларга бир марталик пластик буюмлар тақдим этишни тўхтатади.
"Би-би-си"нинг эслатишича, Хитой дунёдаги энг йирик пластик истеъмолчиларидан бири ҳисобланади. Хитойдаги энг катта чиқиндихона майдони 100та футбол майдонига тенг бўлиб, у мўлжалланганидан 25 йил аввал тўлиб бўлди.
Тадқиқотчиларнинг маълумотига кўра, Хитойда 2010 йилда 60 млн тонна пластик чиқинди чиқарилган.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026