Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple арзон iPhone ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Фото: AFP/Getty Images
Apple компанияси февралда арзон iPhone йиғишни бошлайди, деб хабар берди Bloomberg ўз манбасига таяниб. Янги телефон март ойида тақдим этилиши режалаштирилган.
Қайд этилишича, у компаниянинг iPhone SE давридан буён чиқарилган биринчи арзон телефони бўлади. У iPhone 8 кўринишида бўлиб, экран диагонали 4,7 дюймга тенг бўлади. Touch ID функцияси "Уйга" тугмасига жойлаштирилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, янги телефон iPhone 11даги каби процессорга эга бўлади.
Bloomberg манбасининг сўзларига кўра, Apple янги iPhone ёрдамида мобиль қурилмалар бозоридаги ўрнини кенгайтирмоқчи.
Мавзуга оид
09:26 / 21.04.2026
Apple’да тарихий алмашинув: Тим Кук кетмоқда
23:34 / 18.04.2026
2026 йил биринчи чорагидаги энг яхши смартфонлар маълум қилинди
21:07 / 06.04.2026
Apple букланадиган iPhone ишлаб чиқаришни бошлади
22:08 / 24.03.2026