Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элдор Шомуродов «Ростов» билан 5 йиллик шартнома имзолади
«Ростов» клуби ҳамда Ўзбекистон миллий жамоаси форварди Элдор Шомуродов клуби билан янги узоқ йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда «Ростов» расмий сайти хабар бермоқда.
«Уч нафар футболчи «Ростов» билан шартномаларини узайтиришди. Жумладан, Элдор Шомуродов, Матиас Норманн ва Данил Глебов клуби билан янги 5 йиллик шартномани имзолашди. Футболчиларнинг клубимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишда давом этишларини тилаб қоламиз» - дейилади клуб расмий сайтида.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик 24 ёшли тўпурарга бошқа клублардан бир қатор таклифлар бўлишига қарамай, клуб раҳбарияти ва футболчининг ўзи қишки трансфер ойнасида клубни тарк этмаслигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:05 / 31.05.2026
Украина Россияни Қрим билан боғловчи трассага ҳужум қилмоқда
01:18 / 18.05.2026
Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурари бўлди
00:56 / 25.04.2026
Шомуродов дубл қайд этган ўйинда “Бошоқшеҳир” йирик ҳисобда ғалаба қозонди
18:27 / 22.04.2026