16:08 / 22.01.2020
0
12024

Эрон ташқи ишлар вазири Европани АҚШ таҳдидларидан чўчимаслика чақирди

Фото: EPA-EFE/STRINGER ВАШ

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Европа давлатларини АҚШнинг иқтисодий таҳдидларидан чўчиш ўрнига ўз мустақилликларини намойиш этишга чақирди. 

"Ўз виждонини сотгач ва ҳар қандай қонуний асосларни йўқотганидан сўнг АҚШ янги тарифлар билан таҳдид қилмоқда. ЕИ ўз мустақиллигини кўрсатса яхши бўлади", деб ёзди у Twitter саҳифасида.

Зарифнинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтада "евроучлик" (АҚШ, Франция, Буюк Британия) АҚШ президенти Дональд Трампнинг санкцияларидан қочиш учун "ядровий келишувнинг қолган қисмини сотгани Америка маъмурияти раҳбарининг "иштаҳасини янада очади".

21 январь куни АҚШ президенти агарда Вашингтонга маъқул келадиган савдо битими имзоланмайдиган бўлса, Европа иттифоқининг автомобиллар импортига бож киритиш нияти жиддийлигини маълум қилганди.

The Washington Post газетасининг ёзишича, Трамп агарда Париж, Лондон ва Берлин Эронни ядровий келишувни бузганликда айбламайдиган бўлса, Европа автомобилларига 25 фоиз миқдорида бож киритиш билан таҳдид қилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top