Ҳукуматнинг янги таркибига номзодлар депутатлар томонидан маъқулланди
Ўзбекистон ҳукумати таркибида ўзгаришлар рўй беради. Транспорт вазирлигида Очилбой Раматов ўрнини бош вазирнинг собиқ ўринбосари Элёр Ғаниев эгаллайди, Маданият вазирлигида Бахтиёр Сайфуллаев ўрнини унинг ўринбосари бўлган Озодбек Назарбеков эгаллайди. Ҳукумат тузилмасида Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси лавозими жорий этилиб, бу лавозимга Азиз Абдуҳакимов тайинланади. Бунгача Туризмни ривожлантириш қўмитасига Абдулазиз Оққулов раҳбарлик қилаётганди.
Бугун, 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида янги шаклланган парламент қуйи палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқишди.
Парламент қуйи палатасида қарор топган янги амалиёт асосида Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталарида, сўнгра сиёсий партиялар фракциялари томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилган эди. Мажлисда Ҳукумат аъзосининг лавозимига номзодларнинг ҳар бири Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли аниқ кўрсаткичлар ва натижаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини тақдим этишди.
Шундан сўнг савол-жавобларга ўтилди.
Ҳукумат аъзолигига номзоди кўрсатилганлар парламент аъзолари томонидан кўтарилган долзарб масалалар ҳамда саволларга атрофлича жавоб қайтардилар. Улар эътиборига мазкур лавозимга киришганидан сўнг вазирликлар билан парламент ўртасидаги муносабатлар янада фаол ва самарали бўлишини билдиришди.
Савол-жавоб ва қизғин муҳокамалардан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ҳукумат аъзолигига номзодларни лавозимига маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилишди.
Ушбу Қарорга кўра:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига – Раматов Очилбой Жуманиязович;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири лавозимига – Қўчқоров Жамшид Анварович;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимига – Абдуҳакимов Азиз Абдуқаҳҳорович;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ўзбекистон хотин–қизлар қўмитаси раиси лавозимига – Боситхонова Эльмира Иркиновна;
Транспорт вазири лавозимига – Ғаниев Элёр Мажидович;
Қурилиш вазири лавозимига – Зокиров Ботир Эркинович;
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига – Солиев Музаффар Холдарбоевич;
Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига – Хўжаев Ботир Асадиллаевич;
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига – Ҳусанов Нозим Бахтиёрович;
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига – Умурзоқов Сардор Ўктамович;
Энергетика вазири лавозимига – Султонов Алишер Саидаббосович;
Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига – Хўжаев Жамшид Абдуҳакимович;
Сув хўжалиги вазири лавозимига – Ҳамроев Шавкат Раҳимович;
Адлия вазири лавозимига – Давлетов Русланбек Куролтаевич;
Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига – Мажидов Ином Уришевич;
Халқ таълими вазири лавозимига – Шерматов Шерзод Хотамович;
Мактабгача таълим вазири лавозимига – Шин Агриппина Васильевна;
Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига – Шодмонов Алишер Қаюмович;
Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимига – Набиев Дилмурод Ҳамидуллаевич;
Инновацион ривожланиш вазири лавозимига – Абдураҳмонов Иброҳим Йўлчиевич;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига – Содиқов Шуҳрат Муҳамаджанович;
Маданият вазири лавозимига – Назарбеков Озодбек Аҳмадович;
Мудофаа вазири лавозимига – Қурбонов Баҳодир Низомович;
Ички ишлар вазири лавозимига – Бобожонов Пўлат Раззақович;
Ташқи ишлар вазири лавозимига – Комилов Абдулазиз Ҳафизович;
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига – Қўчқоров Баҳром Тўлқинович;
Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси лавозимига – Исмоилов Ойбек Ортиқович;
Давлат статистика қўмитаси раиси лавозимига – Бегалов Баҳодир Абдусаломович;
Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига – Мусаев Беҳзод Анварович;
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозимига – Исламов Бобир Фарҳодович;
Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига – Азимов Муротжон Бердиалиевич;
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси лавозимига – Абдуллаев Абдушукур Ҳамидович;
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси лавозимига – Бакиров Низомиддин Жалилович;
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига – Норқобилов Баҳромжон Тўраевич;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси лавозимига – Гулямов Бахтиёр Вахабович номзоди маъқулланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланганидан кейин ўз вазифаларини бажаришга киришади.
Мавзуга оид
17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)
11:49 / 20.11.2024
Вазирлар Маҳкамаси олдида турган устувор вазифалар белгиланди
15:25 / 19.11.2024
Ўзбекистон ҳукумати парламент олдидаги ваколатларини топширди
21:36 / 24.10.2024