14:40 / 22.01.2020
2
77485

Озодбек Назарбеков вазир бўлиши мумкин

Озодбек Назарбеков номзоди Маданият вазири лавозимига кўрсатилган. 

Бугун, 22 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов томонидан тақдим этилган янги ҳукумат учун номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Kun.uz мухбири хабар беришича, Озодбек Назарбеков номзоди Маданият вазири лавозимига кўрсатилган.

2017 йил августидан буён Маданият вазири сифатида ишлаб келган Бахтиёр Сайфуллаев Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси этиб сайлангач, ҳукуматни тарк этиши маълум бўлганди.

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 2017 йилнинг июнида «Ёшлар» телеканали директори этиб тайинланган, бу лавозимда бир ой ишлагач, лавозимини тарк этиб телеканалда бош продюсер сифатида фаолиятини давом эттирган, 2017 йилнинг августида эса маданият вазирига ўринбосар бўлганди. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top