Янги типдаги коронавирусдан қандай ҳимояланиш мумкин?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Хитойда тарқалган янги типдаги коронавирусдан қандай ҳимояланиш мумкинлиги бўйича тавсиялар берди.
Тегишли тавсиялар ташкилотнинг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинган.
ЖССТ мутахассислари коронавирусдан ҳимояланиш учун қуйидагиларга амал қилишни тавсия қилишган:
- қўлларни совун билан ювиш ёки спиртли асосдаги воситалар билан артиш;
- йўталганда ёки аксирганда оғиз ва бурунни дастрўмол ёки билак билан ёпиш;
- шамоллаш ва грипп аломатларига эга одамларга яқинлашмаслик;
- гўшт ва тухумни истеъмол қилишдан олдин термик қайта ишлаш;
- ёввойи ҳайвонлар ва чорва билан ҳимояланмаган алоқалардан қочиш.
Хитойда 2019-nCoV коронавируси билан чақирилувчи зотилжамдан вафот этганлар сони 17 нафарга етди. Ҳозирда Хитойда ЖССТ мутахассислари иш олиб бормоқда. Вирус Хитой ташқарисига чиқиб, у билан касалланганлик ҳолатлари Жанубий Корея, АҚШ, Таиланд, Сингапур, Ҳонгконг ва Австралияда қайд этилган.
Аввалроқ вирус Россияга ҳам етиб борган бўлиши мумкинлиги, Шанхайдан Санкт-Петербургга келган бир йўловчи ушбу касалликка чалинганлик аломатлари билан шифохонага олиб кетилгани маълум қилинди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, чегараларда санитар-карантин пунктлари орқали ўтаётганларнинг сифатли тиббий-санитар кўрикдан ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зотилжамга ёки бошқа ўткир респиратор касалликларга чалинганлар шифохонага жойлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
18:19 / 13.11.2024
ЖССТ мактаб ўқувчиларига юклама ортиб бораётганидан хавотирда
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
17:08 / 30.10.2024