Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ироқдаги ҳарбий базасига Patriot мажмуаларини жойлаштирмоқчи
Фото: DoD / Glenn Fawcett
АҚШ Эрон томонидан зарба берилган Ироқдаги ҳарбий базасига Patriot ракетага қарши мажмуаларини жойлаштириши мумкин. Бу ҳақда Пентагондаги манбасига таяниб Fox News телеканали хабар берди.
"Ироқдаги америкалик аскарларни ҳимоя қилиш учун Patriot ракетага қарши мажмуаларини жойлаштириши мумкин", - деб маълум қилган Fox News шарҳловчиси.
Эрон 8 январда Бағдодда генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига жавобан Ироқдаги Америка базаларига 15га яқин ракета йўллаганди. АҚШнинг расмий маълумотларига кўра, ҳужум натижасида америкалик ҳарбийлар жабрланмаган.
Аммо кейинроқ Defense One 11 нафар АҚШ ҳарбийси жароҳатланганини маълум қилганди. Кейинроқ АҚШ марказий қўмондонлиги (CENTCOM) 11 нафар ҳарбий жароҳатланганини тасдиқлади.
Телеканалнинг маълумот беришича, ракетага қарши мудофаа мажмуалари йўқлиги боис америкалик ҳарбийлар Эрон ракеталарини уриб туширишга ҳаракат қилмаган.
Мавзуга оид
10:41
Венесуэла нефт соҳасини хусусий инвесторлар учун очди
08:46
АҚШ Кубага нефт етказиб берувчи давлатларга қарши бож жорий этмоқда
23:08 / 29.01.2026
Трамп Путиннинг Украинага зарбаларни бир ҳафтага тўхтатишга розилигини айтди
20:27 / 29.01.2026