Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Журналистлар Трамп Эрдўғанга тан бериши ҳақида маълум қилишди
Фото: Kevin Lamarque/Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған ва унинг сиёсатдаги қаттиққўллигига тан беради. Бундай маълумотлар The Washington Post нашрининг мухбирлари Филип Ракер ва Кэрол Леоннигнинг 21 январда АҚШда сотувга чиққан китобида келтирилган. Китоб кўплаб манбалар билан суҳбатлар асосида ёзилган.
“У [Трамп] Эрдўғаннинг Туркияни қаттиққўллик билан бошқариши ва сиёсий рақибларини осонликча четлатишига тан берган ҳолда, анчадан бери ундан ҳайратланиб келади”, деб айтилган китобда. Китобнинг номи “Жуда барқарор даҳо” деб номланиб, Трамп 2018 йил январда сиёсий рақиблари танқидига жавобан ўзини айнан шундай таърифлаган эди.
Ракер ва Леоннигнинг ёзишича, унга ва бошқа сиёсатчиларга жамоатчилик қандай муносабатда бўлишига катта эътибор қаратувчи Трампга Эрдўғандаги “кескин буйруқ оҳанги” ёқади. “Унда [Эрдўған овозида] кучли ва этни жунжитувчи бир нарса бор”, деб айтган Трамп ёрдамчиларидан бири.
Бундан ташқари, китобда ёзилишича, Трамп Суриядан қўшинларни олиб чиқиш қарорини Эрдўған билан 2018 йил декабрдаги телефон суҳбатидан кейин қабул қилган. Муаллифларнинг ёзишича, Трампнинг бу қарори АҚШ маъмуриятидаги юқори лавозимли мансабдор шахсларни эсанкиратиб қўйган. Таъкидланишича, ўшанда Пентагонни бошқарган генерал Жеймс Мэттис Трампнинг бу қарорига қатъиян қарши бўлган.
Мавзуга оид
08:51
Анқарада “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилди, Истанбулда ўзбек мактаби қурилишига старт берилди
23:10 / 29.01.2026
Ўзбекистон ва Туркия президентлари музокаралар натижаларини сарҳисоб қилди
22:34 / 29.01.2026
Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари Қўшма баёнот ҳамда ҳамкорлик механизмлари тўғрисидаги қарорни имзолади
20:57 / 29.01.2026