Президент ҳукумат аъзоларини тасдиқлади. Ҳозирча учта лавозим бўш қолмоқда

Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони имзоланди.
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклифига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2020 йил 21 январдаги қарорларига мувофиқ, Бош вазир лавозимига А.Н. Арипов тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 22 январдаги тегишли қарорларига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолигига номзодлар маъқулланган», дейилади президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинган ҳужжат матнида.
Айни вақтда бош вазирнинг икки ўринбосари – Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари ва Бош вазирнинг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда бир вазирлик раҳбарлиги лавозими вакант қолмоқда.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ:
Арипов Абдулла Ниғматович – Бош вазир;
Раматов Очилбай Жуманиязович – Бош вазирнинг биринчи ўринбосари;
Қўчқоров Жамшид Анварович – Бош вазирнинг ўринбосари –Ўзбекистон Республикаси молия вазири;
лавозими бўйича – Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари;
лавозими бўйича – Бош вазирнинг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари;
Абдуҳакимов Азиз Абдуқаҳҳорович – Бош вазирнинг ўринбосари –Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси;
Боситхонова Элмира Иркиновна – Бош вазирнинг ўринбосари –Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси;
Вазирликлар
Комилов Абдулазиз Ҳафизович – Ташқи ишлар вазири;
Хўжаев Ботир Асадиллаевич – Иқтисодиёт ва саноат вазири;
Давлетов Русланбек Қуролтаевич – Адлия вазири;
Қурбонов Баҳодир Низамович – Мудофаа вазири;
Бобожонов Пўлат Раззақович – Ички ишлар вазири;
Умурзоқов Сардор Ўктамович – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири;
Хўжаев Жамшид Абдуҳакимович – Қишлоқ хўжалиги вазири;
Ҳамроев Шавкат Раҳимович – Сув хўжалиги вазири;
Ҳусанов Нозим Бахтиёрович – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири;
Шодмонов Алишер Қаюмович – Соғлиқни сақлаш вазири;
Мажидов Ином Уришевич – Олий ва ўрта махсус таълим вазири;
Шерматов Шерзод Хотамович – Халқ таълими вазири;
Шин Агриппина Васильевна – Мактабгача таълим вазири;
Назарбеков Озодбек Аҳмадович – Маданият вазири;
Содиқов Шуҳрат Муҳамаджанович – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири;
Солиев Музаффар Холдарбаевич – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири;
Абдураҳмонов Иброҳим Юлчиевич – Инновацион ривожланиш вазири;
Набиев Дилмурод Ҳамидуллаевич – Жисмоний тарбия ва спорт вазири;
Зокиров Ботир Эркинович – Қурилиш вазири;
Ғаниев Элёр Мажидович – Транспорт вазири;
Султонов Алишер Саидаббосович – Энергетика вазири;
лавозими бўйича – Фавқулодда вазиятлар вазири;
Давлат қўмиталари
Азимов Муротжон Бердиалиевич – Давлат божхона қўмитаси раиси;
Мусаев Беҳзод Анварович – Давлат солиқ қўмитаси раиси;
Ғуломов Бахтиёр Ваҳобович – Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси;
Исмоилов Ойбек Ортиқович – Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси;
Бегалов Баҳодир Абдусаломович – Давлат статистика қўмитаси раиси;
Абдуллаев Абдушукур Ҳамидович – Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси;
Қўчқоров Баҳром Тўлқинович – Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси;
Исломов Бобир Фархадович – Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси;
Норқобилов Баҳромжон Тўраевич – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси;
Бакиров Низомидин Жалилович – Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари этиб тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига лавозими бўйича киради.
Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юкланган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Лос-Анжелеснинг бир қисмида тартибсизликлар туфайли комендантлик соати жорий этилди
Жаҳон | 11:39
-
Ўзбекистон ва ХВЖ солиқ сиёсатини такомиллаштиришни муҳокама қилмоқда
Ўзбекистон | 11:37
-
Россия ва Украина навбатдаги ҳарбий асирларни алмашди
Жаҳон | 11:30
-
Қашқадарёда мактаб ўқитувчиси битирувчиларга имтиҳон жавобларини сотгани айтилмоқда
Жамият | 11:14
Мавзуга оид

08:07 / 12.05.2025
Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади

17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)

11:49 / 20.11.2024
Вазирлар Маҳкамаси олдида турган устувор вазифалар белгиланди

15:25 / 19.11.2024