Содиқ Сафоев: Ўзбекистон муҳташам 10 йиллик даврига кирди
Айни пайтда Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Қонунчилик Палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, Молия вазири Жамшид Қўчқоров, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирок этмоқда.
Тадбирда сўзга чиққан Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев шундай деди:
– Бу мурожаатнинг орқасида чуқур таҳлилий ўрганиш ётади. Бу ҳужжатни бир марта ўқиб чиқиш, бир марта эшитиш кифоя қилмайди, ҳар биримиз, парламент аъзолари, илм одамлари қайта-қайта ўқиб, англаб етиш керак. Иккинчидан, 3 йил давомида давлатимизда катта ишлар, ислоҳотлар амалга оширилди, янги босқисга ўтиш учун замин яратилди. Мана шу 3 йилликнинг якуни сайловлар бўлди. Бу сайловларда халқимиз ўз идрокини, сиёсий иродасини намойиш қилди, сайловлар орқали Олий Мажлис, ҳукумат шакллантирилди. Бизда янги босқичга ўтиш учун замин яратилди.
Шундай хулоса қилдимки, бу ҳужжат фақат кейинги йил учун мўлжалланган мурожаат эмас. Бу кейинги 10 йиллик учун мўлжалланган. Мен учун шундай хулоса бўлдики – Ўзбекистон муҳташам 10 йиллик даврига кирди. Бу биз учун ҳаёт-мамот масаласи бўлади. Ё рақобатбардош, замонавий, ривожланган давлат бўламиз, ёки орқада қолиб кетамиз – деди спикер.
Мавзуга оид
16:39 / 02.12.2024
“Ташқи сиёсат концепцияси ёпиқ бўлиши мумкин эмас” — Содиқ Сафоев
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
15:20 / 26.10.2024
«Ўзбекистоннинг BRICS'га аъзо бўлиши кун тартибида эмас» – Содиқ Сафоев
12:22 / 28.08.2024