Жаҳон | 08:00 / 26.01.2020
8445
2 дақиқада ўқилади

Британиялик сузувчи иқлим ўзгаришига қарши Антарктидадаги дарёдан сузиб ўтди

Фото: Twitter/Lewis Pugh

Британиялик сузувчи Льюис Пью Антарктида шарқида музлар эришидан ҳосил бўлган дарёдан сузиб ўтди. 

“Мен Шарқий Антарктидада сизга бир ҳақиқатни етказиш учун суздим: мен ушбу минтақада музларнинг жадал эриши гувоҳи бўлдим, менда биз фавқулодда иқлим вазиятида турганимизга шубҳа йўқ. COP26’да [БМТ раҳнамолигида иқлим бўйича ўтадиган музокаралар] дунё етакчилари олға боришлари ёки халақит қилмасликлари керак. Вақт тугаб бормоқда”, деб ёзган Пью твиттерда.

У махсус кийимсиз, биргина қалпоқ, кўзойнак ва плавкида бўлган.   

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Пью сузиб ўтган масофанинг бир қисми муз туннеллари орқали ўтган ва унгача бирор инсон бундай мураккаб шароитларда сузмаган. 

Таъкидланишича, 2014 йил августда Льюис “Етти денгиз” лойиҳасини амалга оширган. Сузувчи жамиятга сув ҳудудларига эҳтиёткор муносабатда бўлишни эслатиш мақсадида Ўрта ер, Адриатика, Эгей, Қора, Қизил, Арабистон ва Шимолий денгизларда марафонча сузишни амалга оширган. 

Мавзуга оид