Чироқчида одам ўлдиришда гумон қилинаётган ИИБ ходимлари қамоққа олинди
Қашқадарё вилоят прокуратураси матбуот хизмати вилоятнинг Чироқчи туманида мол ўғрилигида гумон қилинган шахс ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида вафот этгани ҳақидаги хабар юзасидан муносабат билдирди.
«2020 йилнинг 23 январь куни соат 01:50да Чироқчи туманнинг Лангар қишлоғида содир этилган чорва моллари ўғриликларини фош этиш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ўғирликда гумон қилиниб Чироқчи тумани ИИО ФМБ биносига олиб келинган Ю.А вафот этган.
23 январь куни мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ходимларига нисбатан ЎзР ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади вилоят прокуратураси хабарида.
Тергов давомида жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланган.
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган.
Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилиши айтилган.
23 январь куни вилоят ИИБда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Чироқчи туман ИИБ раҳбари Фазлиддин Юсупов туманнинг Лангар қишлоғидаги мол ўғрилигида гумон қилинганлар тўдаси қўлга олинганини айтганди.
Мавзуга оид
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:39 / 21.11.2024
СССР тарихидаги энг йирик ўғрилик: қатл этилган амакиваччалар
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024