Жаҳон | 21:59 / 27.01.2020
8726
1 дақиқада ўқилади

Фаластин президенти Трамп билан телефон орқали мулоқот қилишни рад этди

Фото: Reuters

Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос АҚш президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилишни рад этди, деб хабар берди Al-Watan Voice портали Фаластин озодлик ташкилоти ижроия қўмитаси аъзоси Аҳмад Маждаланийга асосланиб.

Маждаланийнинг сўзларига кўра, Америка маъмурияти билан ҳеч қандай музокара ўтказилмаяпти, Аббос эса Трамп билан телефон орқали мулоқот қилишни рад этган.

Аввалроқ Трамп Яқин Шарқда барқарорлик ўрнатиш бўйича режасини эълон қилишини билдирганди.  

"Аср келишуви" – Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш бўйича АҚШ маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган режа. Ушбу ҳужжатнинг эълон қилиниши бир неча марта ортга сурилганди.

Вашингтон мазкур режани ишлаб чиқишни уч йил аввал бошлаганди. Америка ОАВнинг маълум қилишича, режа иқтисодиёт ва инвестицияларга қаратилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид