Спорт | 23:04 / 28.01.2020
11073
3 дақиқада ўқилади

«Бунёдкор» БААда мағлуб бўлиб, ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олмади

Осиё чемпионлар лигаси ҳал қилувчи плей-офф ўйини доирасида «Бунёдкор» жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида «Ал-Айн» клуби меҳмони бўлди.

Вадим Абрамов ушбу баҳсда ҳам бир ҳафта олдин «Аз-Завра»га қарши майдонга туширган таркибга ишонч билдирди. Дастлабки бўлим тенгкурашлар остида кечиб, ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда эса жамоалар ҳисобни очиш пайида ҳужумга кўпроқ эътибор беришди. Афсуски, мезбонларнинг ҳужумларидан бири гол билан якунланди. Саид Жума жарима майдонида шериги билан девор услубида тўп суриб, «Бунёдкор» ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланди ва ҳисобни очди – 1:0.

Ўтказиб юборилган голдан кейин ҳамюртларимизда мусобақадаги юришларини давом эттириш учун кам вақт қолганди. Асосан қанотлардан узатмалар орқали рақиб жарима майдонида хавфли вазиятлар яратиш пайида бўлган «қалдирғочлар» айтарли вазият юзага келтира олишмади. Натижада, кичик ҳисобдаги мағлубият билан «Бунёдкор» ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олмади.

«Локомотив» ва «Бунёдкор» клублари ОЧЛ саралаш босқичидан ўта олмагани боис, янги мавсумда ушбу турнир гуруҳ босқичида Ўзбекистон шарафини фақатгина Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳимоя қилади.

ОЧЛ. Плей офф ўйини. 28 январь (сешанба)
«Ал-Айн» (БАА) – «Бунёдкор» (Ўзбекистон) 1:0

Ал-Айн, «Ҳазза бин Зайед» ўйингоҳи.

Бош ҳакам: Ко Хюн Жин (Жанубий Корея)

Гол: Саид Жума, 78.

«Ал-Айн»: 17. Холид Исса, 3.Салим Абдуллоҳ (23.Муҳаммад Аҳмад, 90), 5.Исмоил Аҳмад, 6.Яҳё Нодир, 9.Лаба Кожо, 11.Бандар Ал Аҳбаби, 13.Аҳмад Барман (24.Фалаҳ Волид, 90+4), 16.Муҳаммад Абдулраҳмон, 26.Умар Ёсин (99.Жамол Маъруф, 46), 33.Тукаса Шиотани, 44.Саид Жума.

«Бунёдкор»: 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 28.Ҳасан Йўлдошев (49.Фаррух Икромов, 35), 6.Анвар Ғофуров, 70.Мурод Холмуҳамедов, 7.Дилшод Аҳмадалиев (4.Давронжон Эргашев, 88), 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 34.Суҳроб Иззатов (5.Бобурбек Фарҳодов, 70), 22.Сардор Абдураимов, 13.Лутфулла Тўраев, 8.Жасур Жалолиддинов, 92.Ҳумоюн Муртозаев.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид