18:59 / 28.01.2020
0
4197

Буркина-Фасода жангарилар ҳужумида 50 га яқин одам ҳалок бўлди 

Фото: AP (архив)

Африканинг Буркина-Фасо давлати шимолида жангарилар энг гавжум бозорлардан бирига ҳужум қилди. Бу ҳақда AP ахборот агентлиги хабар берди. 

Бу бир ҳафта ичида ушбу ҳудудда содир этилган иккинчи ҳужумдир. Маҳаллий телевидениенинг хабар беришича, ҳужум қурбонлари сони 50 нафаргача етиши мумкин. Жангарилар ҳужум олдидан маҳаллий телефон алоқасини узиб қўйгани сабабли қурбонлар сони борасида аниқлик киритилмоқда.

БМТда таъкидланишича, Буркина-Фасода жангарилар ҳужумлари сони охирги йилларда кескин кўпайган. 2016 йилда жангарилар ҳужумлари оқибатида 80 киши ҳалок бўлган бўлса, 2019 йилда улар сони 1800 дан ошган. Ҳукумат кучлари зўравонликни франциялик ва америкалик ҳарбийлар ёрдамида тўхтатишга ҳаракат қилмоқда. 

Аввалроқ Буркина-Фасода жангарилар 36 кишини ўлдирган. Мамлакат президенти Рок Марк Кристиан Каборе қурбонлар хотирасига 22 ва 23 январни миллий мотам кунлари деб эълон қилганди. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top