17:20 / 28.01.2020
1
4692

Ҳонгконг ҳукумати давлат хизматчиларига уйдан туриб ишлашга рухсат берди

Фото: AP Photo / Andy Wong

Ҳонгконг ҳукумати давлат хизматчиларига янги йил байрами таътилидан сўнг ишхонага қайтмасдан уйдан туриб ишлашга рухсат берди. Бу ҳақда RTHK телерадиокорпорацияси хабар қилди.

Ҳукумат шу йўл билан бу ерда эпидемия тарқалиб кетишининг олдини олмоқчи. Ушбу қарор иккинчи февралгача амалда бўлади, шундан сўнг вазият баҳоланиб, келгусида нима қилиш кераклиги тўғрисида қарор қабул қилинади.

27 январдан кейинги 14 кун ичида коронавирус тарқалган Хубэй вилоятида бўлганларга Ҳонгконгга кириш тақиқланди.

Хитой соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси берган охирги маълумотларга кўра, Хитойда янги турдаги коронавирусга чалинганлар сони 4515 нафарга етган, улардан 106 нафари вафот этган, 60 киши тузалиб, шифохонадан чиққан.

Хитойдан ташқари, Ҳонгконг, Макао, Тайван, Тайланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия, Малайзия ва Германияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top