Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда янги коронавирусни юқтириш бўйича дастлабки ҳолат қайд этилди
БАА соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус юқтириш бўйича дастлабки ҳолат қайд этилганини тасдиқлади. Бу ҳақда Arab News нашри хабар бермоқда.
Вазирликнинг маълумот беришича, касалликка чалинганлар Ухань шаҳридан бўлган оиланинг вакилларидир. Беморларнинг сони маълум қилинмаяпти, вазирликнинг билдиришича, уларнинг ҳолати барқарор.
Нашрнинг қўшимча қилишича, бу Яқин шарқда қайд этилган дастлабки ҳолатдир.
БАА ҳукумати соғлиқни сақлаш органлари билан мувофиқликда тегишли чораларни амалга ошираётгани хабар қилинган.
Хитойда янги коронавирусдан вафот этганлар сони бир кун ичида яна 26 нафарга кўпайиб, умумий ҳисобда 132 нафарга, касалланганлар сони эса 1459 нафарга кўпайиб, 5974 нафарга етди. Бошқа давлатлардаги касалланганлар ҳисобга олинса, бутун дунё бўйлаб ушбу вирусдан касалланганлар сони 6052 нафарга етди.
Мавзуга оид
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
14:06 / 25.05.2026
БАА билан “Сифатли давлат бошқаруви” дастури йўлга қўйилади
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
14:31 / 22.05.2026