Ўзбекистон | 13:30 / 29.01.2020
16887
2 дақиқада ўқилади

Пахтани қайта ишлаш корхоналари хусусийлаштирилади

Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги»ги қарори имзоланди.

Қарорга кўра, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида 2020 йилда:

«Соҳада давлат иштирокини камайтириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш» йўналишида:

  • 2020 йил 1 мартдан пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришда банд бўлмаган майдонларни тупроқ-иқлим шароитлари ва бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда туманларни босқичма-босқич ихтисослаштириш тизими жорий этилади;
  • Кредитлаш ва суғурталаш механизмини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғининг струтегик устувор йўналишлари ҳамда эҳтиёжларига мос равишда такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
  • 2020 йил 1 апрелга қадар бошоқли дон ва пахтани қайта ишлаш, ресурс таъминоти ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги давлат улушлари мавжуд корхоналарни хусусийлаштириш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид