Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада Порошенко ва Обама маъмуриятига қарши иш қўзғатилди
Украина коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси АҚШ собиқ президенти Барак Обама, Украина собиқ президенти Пётр Порошенко ва АҚШ собиқ вице-президенти Жозеф Байденлар номи тилга олинган коррупция айблови бўйича суриштирув бошлади. Бу ҳақда олий рада депутати Ренат Кузьмин маълум қилди.
"Коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси халқаро молиявий ёрдамни ўғирлагани ва ўғирланган маблағларни легаллаштиргани учун Порошенко ва Обамага қарши иш бошлади", - деб ёзди у ўзининг Telegram-каналида.
Депутатнинг аниқлик киритишича, "Дональд Трампнинг адвокати Рудольф Жулиани томонидан Украинадаги коррупция тўғрисида келтирилган фактлар ўрганилади".
14 январда Кузьмин "бюро детективлари 2014 йилда Украинада ким ва қандай мақсадларда ҳокимиятни қўлга олгани, Трампнинг шахсий адвокати Жулиани ёзган 100 млрд доллар қандай ва ким томонидан ўғирлангани ва офшорларга олиб чиқиб кетилганини аниқлашларига тўғри келиши"ни ёзганди.
Унинг айтишича, Жулиани Украинада ўғирланган пуллар Порошенко, [Хиллари] Клинтон ва Байден томонидан 30/70 нисбатда ўзлаштирилган.
Мавзуга оид
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026