Жамият | 15:56 / 30.01.2020
7538
3 дақиқада ўқилади

«Андижон ҳудудий электр тармоқлари» жамияти матбуот анжумани ўтказди

«Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» вилоятда фаолият олиб борувчи ОАВ ходимлари ва блогерлар билан очиқ мулоқот ташкил этди.

Анжуман аввалида жамият Бош директори Аҳаджон Жўраев 2019 йил мобайнида жамият томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маъруза қилди.

Жамият томонидан вилоятдаги 16 минг ташкилот ва 610 минг аҳоли истеъмолчиларига электр энергияси етказиб берилмоқда. 2019 йил давомида жами 3,2 млрд.кВт соат ёки 1 трлн.сўмлик, ўтган йилга нисбатан 10% кўпроқ электр энергияси етказиб берилди.

2019 йилда «Завроқ» ва «Олтин водий» ПС.ларга 2 дона 25 000 кВА трансформатор, «Олийгоҳ», «Чинобод», «Камолот», «Хидирша», ПС.ларга 4 дона 10 000 кВА трансформатор, «КФК» ПС.га 1 дона 6300 кВА трансформатор, «Ором» ва «Пайтуг» ПС.ларига 2 дона 4 000 кВА трансформатор олиб келиниб, жами 9 дона 104300 кВА куч трансформаторлари ўрнатилди. Натижада Андижон, Асака, Балиқчи, Избоскан, Олтинкўл, Хўжаобод, Шахрихон туманлари ҳамда Андижон шаҳри электр таъминоти яхшиланди.

Корхона моддий-техника базасини такомиллаштириш ҳамда ишчи ходимларга транспорт хизматини яхшилаш мақсадида 4 дона енгил автомашиналар, 2 дона автокран манипулятор, 4 дона ямобур, 1 дона камаз юк автомашинаси, 1 дона автобус харид қилинди.

Ушбу ишларни бажариш учун жами 65 млрд.сўм маблағ сарфланди.

Истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергиясини ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ва маблағларни ундириш мақсадида Андижон, Хонобод шаҳарлари ҳамда Андижон, Асака туманида жами 650 минг дона «Ex 1836395 DDC-28Y» турдаги замонавий ҳисоблагичлар ўрнатилиб, шундан 58680таси АСКУЭ тизимига уланди.

Жамият таркибида ташкил қилинган металл конструкциялар ишлаб чиқариш цехи томонидан 2019 йилда 11 минг донадан зиёд қурилмалар ишлаб чиқарилиб, жамиятга 554 млн.сўм иқтисод қилинди.

Жамиятга йил бошидан буён келиб тушган мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилган. Мурожаатчиларга қулайлик яратиш мақсадида жамиятнинг Telegram, Facebook ижтимоий тармоқларда саҳифалари ишга туширилган. Шунингдек, 24 соат мобайнида қўнғироқларни қабул қилиш учун «Call center» бўлими (6 нафар ходим) ташкил қилинди.

Андижон вилоятига 2020 йил давомида жами 4720,0 млн. кВт.соат, жумладан аҳолига 2218,4 млн. кВт.соат ва улгуржи истеъмолчиларга 2501,6 млн кВт.соат электр энергияси етказиб бериш режалаштирилган. Бу – 2019 йилга нисбатан 717 млн.кВт.соатга кўп.

Корхона раҳбарининг маърузасидан сўнг журналистлар саволларига жавоб берилди. Мутасаддилар охирги кунларда электр таъминотида рўй бераётган узилишлар бўйича изоҳ бериб ўтишди.

Бундан ташқари, журналистларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган «АСКУЭ» тизими бўйича ўрнатилган ҳисоблагичларнинг ишлашидан аҳолининг норози бўлаётгани ҳақидаги ҳам саволларига ҳам жавоб берилди.

Элмурод Эрматов.

Мавзуга оид