Жаҳон | 22:19 / 31.01.2020
5927
1 дақиқада ўқилади

IBM бош директори ўзгариши маълум қилинди 

АҚШнинг IBM компанияси ўз бош директори Жинни Рометтини алмаштиришга қарор қилди. 

Жинни Рометти

Компания бош директор Жинни Рометти истеъфога чиқишини, унинг ўрнини компаниянинг булутли ва когнитив дастурий таъминот бўйича катта вице-президенти Арвинд Кришна эгаллашини маълум қилди. 

Кришна бош директор лавозимини 5 апрелдан бошлаб эгаллайди. Шу билан бирга, компания директорлар кенгаши раиси Жеймс Уайтхерст бўлиши маълум қилинган.
        
Рометти IBM’га 2012 йилдан раҳбарлик қилиб келган, у компанияда 1991 йилдан фаолият юритиб келади. 

Охирги йилларда IBM булутли технологиялар билан боғлиқ бир нечта компанияларни сотиб олган бўлса-да, ҳозирда компания акциялари Рометти бош директор бўлгунга қадар турган нархидан 25 фоиз арзонроқ туради. 

Мавзуга оид