Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Юридик хизмат кўрсатишда рақамли технологиялар жорий қилинади» ― ТДЮУ ректори
Тошкент давлат юридик университетида ҳуқуқий технологиялар лабораторияси очилади. Республикада юридик хизмат сифатини яхшилаш учун рақамли технологиялардан фойдаланишга ўтилади.
Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳим Ҳакимов 30 январь куни «Юридик амалиётга халқаро тенденцияларни жорий қилиш» мавзусидаги анжуманда соҳага рақамли технологияларни жорий қилишнинг муҳимлиги ҳақида тўхталиб ўтди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Ахборот технологияларисиз нафақат ҳуқуқ, балки бошқа соҳаларни ҳам тасаввур қилишимиз қийин бўлиб қолди. Ҳамма соҳада рақамли технологиялар ривожланаётганини кўриб, бу борадаги билимнинг заруратини биз ҳам чуқур англаяпмиз. Университетимиз талабалари замонавий ахборот технологияларини билмайдиган бўлса, улар амалиётда ҳеч кимга керак бўлмайди», – дейди Раҳим Ҳакимов.
Университет ректорининг таъкидлашича, дунёнинг кўплаб мамлакатларида юридик хизмат кўрсатиш тизими автоматлаштирилмоқда, бу борада сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиляпти. Шунга мувофиқ тарзда, Тошкент давлат юридик университетида ҳам Legal Tech лаборатория (ҳуқуқий технологиялар лабораторияси)ни ташкил этиш режалаштирилган.
«Янги ўқув йилидан бошлаб ҳуқуқ соҳасида ахборот технологияларидан самарали фойдаланишни ўргатувчи ҳуқуқий технологиялар лабораториясини очишни мақсад қилганмиз. Бу борада Инҳа университети билан ҳамкорлик қилиняпти. Бу лабораторияда дастурий таъминотлар яратиш орқали юридик хизматларни ташкиллаштириш масалалари билун шуғулланилади.
Мисол учун, ҳуқуқ соҳасида энг кўп юзага келадиган саволлар битта дастурий таъминотда жамланса, бир сонияда минглаб одамларга консультация бериш мумкин бўлади. Инсон ресурси чекланган имкониятга эга, бу эса камроқ маблағ сарфлаб, кўпроқ натижага эришишга ёрдам беради», – деди Раҳим Ҳакимов.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 8250 нафар фуқарога бир адвокат тўғри келади. Таққослаш учун, АҚШда 256 нафар, Италияда 260 нафар, Германияда 500 нафар, Қозоғистонда 4000 нафар фуқарога бир адвокат ҳисобида тақсимланади.
Мавзуга оид
17:45 / 26.02.2026
Малакали юридик ёрдам: Конституция кафолатлаган ҳуқуқ ва замонавий муаммолар
09:26 / 28.11.2025
ТДЮУда 3 йиллик махсус дастур ва ҳуқуқ фанидан сертификат жорий этилади
18:20 / 27.11.2025
Юридик университетда клиник ва дуал таълим тизими жорий этилади
08:02 / 08.08.2025