17:52 / 01.02.2020
0
9885

Банкдан кредит олиб «еб кетган» ҳолатлар ҳам бўляпти – Бизнес омбудсман

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил – бизнес омбудсман тадбиркорлар ҳуқуқлари ва манфаатларини етарли даражада ҳимоя қила олмоқдами? Шундай бўлса, баъги тадбиркорлар ўртасида бизнес-омбудсман фаолиятига нисбатан ишончсизлик билдирилишига сабаб нима? Умуман, мазкур институт тадбиркорларга қанчалик ёрдам бераяпти. Бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов Kun.uz мухбирининг шу каби саволларига жавоб берди. 

«Судларга тадбиркорлар манфаатларида 23 млрд сўмлик даъво аризалари киритилди. Шундан 21 млрд сўм маблағ тадбиркорга ундириб берилди. Қолаверса, ҳар бир киритилган даъво аризаси бўйича бизнинг ходим бориб, тадбиркор адвокати сифатида қатнашди. 2-33 дан давом этади. Мана бизлар 423та таъсир чораси қўлладик. Бу ҳам катта нарса. Шундан 138тасида маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималар солинган. Улар ҳам давлат одамлари, аммо тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашгани, тўсқинлик қилгани учун жаримага тортилган.

Қолаверса, 1200та тадбиркорларни текшириш амалиёти ўтказилган бўлса, шундан 529таси рад этилди. Бизлар ишламаётган бўлсак, текширувчи орган тадбиркорлар фаолиятини ўрганар эди. Ноқонуний текширувларга йўл қўйганлиги учун ҳам 40 нафардан ортиқ мансабдор шахсни маъмурий жавобгарликка тортганмиз. Нега, тадбиркор ариза ёзгани учун»

-  Тадбиркорлар бизнес-омбудсман ёки Савдо-саноат палатаси фаолиятидан норозилик изҳор қилишади. Айб кимда деб ўйлайсиз? Тадбиркорларнинг ўзидами? 

«Айб кимдалигини сизга аниқ айта олмайман. Чунки, ҳар бир инсон хато қилади. Ҳар қандай ташкилотга нисбатан салбий фикр бор».

-  Тизимли равишда хато қилиши керак эмас-ку...

«Тушуняпман. Аммо, хатолар билан бирга, ютуқларимиз ҳам бор-ку. 3 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 2 мингта атрофдаги ариза ижобий ҳал қилинди. Шу билан бирга, тадбиркорнинг ўзи ҳам ўқиши керак, ўзининг ҳуқуқини тушуниши керак. 

Биздан қонунга асосланган ҳуқуқини ҳимоя қилишни сўраса, биз ёрдам берамиз. Аммо, у ҳуқуқини билмаганлиги боис, ноқонуний нарсани ҳам сўраши мумкин. Уни айбдор демайман, лекин у ҳам ўз ҳуқуқ-мажбуриятларини ўқиб-ўрганиши керак. 

Ўқимишли тадбиркор, кредит олганда ҳам шу кредитни нимагадир сарфлаб, даромад олишни кўзда тутади. Банкдан кредит олиб “еб кетган” ҳолатлар ҳам бўляпти. Нега? Чунки, “банкдан кредит олгани тадбиркор бўлиб қолди”, дегани эмас. Тадбиркор ўқисагина иши ривожланади. Пулни олиб, маблағни унга-бунга уриб, айлантирган қийналади», - деди Дилмурод Қосимов. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top