Ўтган давр мобайнида тадбиркорлардан келиб тушган 7 минг 127 та мурожаатлар хусусиятлари бўйича таҳлил этилганда 12 фоизи солиққа оид, 11 фоизи ер, кадастр ва архитектурага оид, 10 фоизи банк, кредитга оид, 10 фоизи текширувларга оид, 8 фоизи суд қарори ижросига оид ва бошқа масалаларга оидлиги аниқланди.

Қолаверса, “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали 7 минг 113 та мурожаатда 8 минг 131 та масала келиб тушган бўлиб, мазмунига кўра мурожаатларнинг 17 фоизи банк ва кредитга оид, 11 фоизи солиқ, 8 фоизи мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракати, 8 фоизи ер майдони, ёки бино ажратиш, кадастр масалалари, 8 фоизи суд ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш, 7 фоизи инфратузилма масалалари, 41 фоизи бошқа масалаларга тегишли.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 8 та тақдимнома киритилган ва 122 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.