23:33 / 02.02.2020
0
10318

АПЛ. «Тоттенҳэм» «Манчестер Сити»ни мағлуб этиб, «МЮ»ни ортда қолдирди

 Англия Премьер-лигаси 25-турининг сўнгги учрашувида «Тоттенҳэм» «Манчестер Сити» устидан ғалабага эришди.

Лондонда ўтган турнинг марказий ўйини кутилганидек шиддатли ўтди. Баҳснинг 39-дақиқасида VAR тизими орқали Орьенинг Агуэрога нисбатан қўполлиги пенальти деб ҳисобланди. Аммо, Гундоган томонидан йўлланган зарбани Льорис қайтариб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

Ўйиннинг кульминацион воқеаси 60-дақиқада юз берди. Қарши ҳужумда Уинксга нисбатан қўполлик қилган Зинченко ҳакам томонидан иккинчи марта огоҳлантирилиб, майдондан четлатилди.

Натижада ўйиндаги воқеалар ривожи ўзгариб кетди. Бир соат давомида ўйинда устунлик қилган Гвардиола шогирдлари баҳс тизгинини Моуриньо жамоасига топширди. Четлатишдан уч дақиқа ўтиб, стадион ларзага келди. Шу куни ўйинда дебютини нишонлаган Стивен Бергвейн ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди – 1:0.

71-дақиқада эса ҳисобдаги фарқ иккитага ошди. Сон Хён Мин жарима майдони чизиғи устидан Эдерсон дарвозасини нишонга олди ва якуний натижани ўрнатди – 2:0.

Ушбу ғалабадан кейин очколар сонини 37тага етказган «Тоттенҳэм» турнир жадвалида «Шеффилд Юнайтед» ва «МЮ»ни ортда қолдириб, 5-ўринга кўтарилди. «Сити» эса мағлубиятга қарамай, 2-ўринда қолди. Аммо пешқадам «Ливерпуль» билан фарқ 22 очкога етди.

АПЛ. 25-тур. 2 февраль (якшанба)
Тоттенҳэм – Манчестер Сити 2:0

Голлар: 1:0 – 63 Бергвейн, 2:0 – 71 Сон Хён Мин.

Тоттенҳэм – Льорис, Орье, Алдервейрелд, Санчес, Танганга, Лукас Моура, Алли (Ндомбеле, 70), Сон Хён Мин, Ло Чельсо, Бергвейн (Ламела, 70), Уинкс.

Манчестер Сити – Эдерсон, Отаменди, Зинченко, Уокер, Фернандиньо, Родри Эрнандес, Гундоган, Маҳрез, де Брюйне, Стерлинг, Агуэро (Жоау Канселу, 64).

Ноаниқ пенальти: Гундоган, 39 (дарвозабон).

Огоҳлантиришлар: Стерлинг (12), Уокер (33), Алдервейрелд (42), Зинченко (42), Ло Чельсо (66).

Четлатиш: Зинченко (60).

 АПЛ 25-туридан кейинги турнир жадвали:

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top