Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат котиби Қозоғистонга келди
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Қозоғистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ойбек Смадияров маълум қилди.
"Майк Помпео Қозоғистонга келди", - деди у журналистларга.
Помпео якшанба куни Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди билан учрашади. Хабар қилинишича, томонлар икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик ҳамда бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилади.
Майк Помпео Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
АҚШ давлат котиби 2 февраль куни Тошкентга келади. У 3 февраль куни «C5+1» шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади.
Ташриф давомида Майк Помпео президент Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлади.